Language:

  • Улашинг: :

Хитойлик олимлар қора чойнинг мия фаолиятини яхшилаш қобилиятини исботладилар

чай

Фото: Очиқ манба

Пекин унивесритети олимлари кора чойни мунтазам стеъмол қилиш инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади ва билим қобилиятини яхшилайди деган фикрга келишди деб ёзади Rai Al Youm нашрига таяниб ФАН.

"Бизнинг натижаларимиз шуни кўрсатадики, чой мураккаб вазифалар билан ишлашда когнитив кўрсаткичларни яхшилашга ёрдам беради", - дейди тадқиқот муаллифларидан бири, психолог Лей Ванг.

Тажрибада 100 киши қатнашган ва бир нечта жумбоқларни ечишга тўғри келган. Вазифани бошлашдан олдин, иштирокчилар бир хил ҳароратда бир стакан сув ёки бир пиёла чой ичишди.

Охир-оқибат, чой ичганлар ижодкорликни талаб қиладиган вазифаларни яхшироқ бажаришгани маълум бўлди. "Аммо паст даражадаги вазифаларни бажараётганда, субъектлар бир хил натижаларни кўрсатдилар", деб ёзилади мақолада.

чай

Олимлар аниқлаганидек, бу ичимликни истеъмол қилган кўнгиллилар жумбоқлар устида катта завқ ва қизиқиш билан бош қотиришди.

Материалда таъкидланганидек, тадқиқот натижалари ижод билан шуғулланадиган, шунингдек, ортиқча ишларга мойил бўлганлар учун катта амалий аҳамиятга эгали айтиб ўтилган.

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек