Language:

  • Улашинг: :

Хитой ҳукумати болаларга ҳафтасига уч соатдан ортиқ видео ўйинлар ўйнашни тақиқлади

Фото: Яндекс

Bloomberg маълумотларига кўра, Хитой ҳукумати болалар ва ўсмирларнинг видео ўйинлар ўйнаш учун ҳафтасига уч соат вақт сарфлаши мумкинлигини тўғрисида мисли кўрилмаган даражада жиддий қонун қабул қилди. Охирги йилларда Хитойда вояга етмаганларнинг онлайн ўйинларни ўйнашига баъзи чекловлар амал қилиб келаётган эди. Уларга кунига 90 дақиқа, байрам кунларида 3 соатгача ўйин ўйнашга рухсат берилганди. Мақсад - 18 ёшга тўлмаган вояга етмаган ўсмирларни видео ўйин қарамлигидан қутқаришдир.

Душанба куни қабул қилинган қарор Хитойда ривожланаётган видео ўйин индустрияси кутаётган миллиардлаб долларлик йўқотишларга қарамай, аллақачон кучга кирган.

Баъзи давлат оммавий ахборот воситалари хитойлик ўсмирларнинг ўйинга қарамлигини гиёҳвандликка қиёслайдилар, чунки бу уларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигига таҳдид солади.

Бироқ, масала фақат ёзма тақиқ билан чегараланиб қолмайди. Хусусан, вояга етмаганлар учун онлайн ўйинларга киришни чеклашни кафолатлаш мақсадида видео ўйинчилар исмларининг ҳақиқийлигини текшириш тизими жорий этиш режалаштирилган. Барча онлайн ўйинлар гиёҳвандликка қарши курашувчи ҳукумат назорат тизимида рўйхатга олинади. Бу иш ота-оналар ва ўқитувчиларни ҳам жалб қилиши кутилмоқда.

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек