Language:

  • Улашинг: :

Хитой олимларининг прогнозларига кўра, 30 йил ичида мамлакат аҳолиси икки баравар камаяди.

Фото: Очиқ манба

Хитой олимларининг прогнозларига кўра мамлакат аҳолиси 30 йил ичида мисли кўрилмаган демографик пасайишга дуч келиши мумкин. Хитой ҳукумати аҳолининг қариши ва туғилиш суратларининг кескин камайишидан хавотирда. Охирги рўйхатга олиш натижалари кутилганидан ҳам ёмон натижаларни беради. Сян иқтисодиёт ва молия университети тадқиқотига кўра, бу ёшларнинг умуман фарзанд кўришни истамаслиги сабабли, 2050 йилга бориб мамлакат аҳолиси икки баравар камайиши мумкин.

Хитой ҳукумати туғилиш суратлари камайганлиги сабабли аҳолига иккитагача фарзанд кўришга рухсат берилган эди, кейин эса бу сон учтага оширилди. Бироқ, тадқиқотда айтилишича, эр-хотинларнинг кўп болали оила яратишига давлат томонидан қўйилган тақиқ эмас, балки иқтисодий муаммолар ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг етишмаслиги тўсқинлик қилади. Шунингдек, мамлакатда ҳомиладор аёллар ва болаларни парваришда давлат томонидан ҳеч қандай қўллаб-қувватлаш йуқлиги сабаб демографик пасайиш кузатилган.

Айни пайтда, янги рўйхатга олиш натижалари шуни кўрсатадики, бугунги кунда болалар Хитой аҳолисининг 17 фоизини, 60 ёшдан ошганлар эса 18 фоизини ташкил қилади ва бу кўрсатгич пасайишди давом этомқда.

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек