Language:

  • Улашинг: :

Xiaomi биринчи махсус робот-чангютгични тақдим этди

Фото: Google

Xiaomi ўзининг янги Xiaomi Mijia Sweeping and Dragging Robot 2 Pro робот-чангютгичини тақдим этмоқда. Янги маҳсулот Хитойда 1-сентабрдан 370 доллар нархида сотувга чиқарилади.

Робот-чангютгичи ичимлик сувини электролиз ёрдамида стериллаш қурилмаси билан жиҳозланган. Бундан ташқари, робот бир дақиқада 10 000 та товуш тўлқинларини чиқариб, полни самарали тозалайди. Компаниянинг қўшимча қилишича, бу робот-чангютгич полларни тозалаш учун махсус мўлжалланган, у қўлда тозалашни симуляция қилади ва икки йўналишда тез-тез артиб туради.

Робот Xiaomi Mijia Sweeping Robot 2 Pro ултра сезгир кўп ўлчовли тўсиқларни аниқлаш тизими X-CrossAI  билан жиҳозланган. Чангютгич хариталар қурилишини ва ақлли маршрутни режалаштиришни янада самаралироқ қиладиган замонавий ягона чип тизимга эга. Робот-чангютгич янги LDS лазерли навигация тизими, катта чанг йиғувчи ва 500 мл ҳажмли «Иккитаси биттада» сув идиши билан жиҳозланган.

Сунъий интеллект тизими хона ва қоплама турини аниқлайди, сув таъминоти ҳажмини анниқлайди, шунингдек чангютгич сўриш қувватини автоматик равишда ростлайди. Бундан ташқари, робот нафақат тўқнашувлардан сақлайди, балки ерда қолдирилган симларнинг чалкашиб кетишининг олдини оладиган тизимга эга.

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек