Language:

  • Улашинг: :

Toyota C + Walk электр скутерини ишлаб чиқара бошлайди

техника мото

Фото: Очиқ манба

Toyota компанияси ногиронлар учун C+Wалк уч ғилдиракли электр скутерини ишлаб чиқди. Литюм-ионли батареялар C + Wалк электр скутери учун тахминан ўн беш километр масофани босиб ўтишга имкон беради, шундан сўнг тўлиқ қувватлаш учун икки соат вақт кетади. Электр скутер соатига максимал ўн километр тезликда ҳаракат қила олади, лекин соатига 1,5 километргача тезликни пасайтириши мумкин. C+Walk да тўқнашувни олдини олиш тизими мавжуд, у тўсиқ аниқланганда сигнал беради ва тўқнашув яқинлашганда секинлашади.

Дастлаб, автомобил ишлаб чиқарувчи кекса одамларнинг йирик савдо марказлари, омборлар, фабрикалар ва аэропорт терминалларида ҳаракатланиши учун электр скутер ишлаб чиқарди. Компания келажакда Япония хукуматидан умумий йўлларда фойдаланиш учун C+Walk сертификат беришига умид қилмоқда. Япониянинг Toyota дилерлари скутерни сотиш ва ижарага олишни кейинги ойдан бошлайдилар. Харид нархи тахминан 3100 долларни ташкил қилади.

onetech.uz moto

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек