Language:

  • Улашинг: :

Швейцарияда музликларни ҳимоя қилиш учун уларга матоли қоплама ётқизилмоқда

Фото: Очиқ манба

Швейцариялик ишчилар Титлис тоғи музликларнинг эриб кетишини олдини олиш учун шу ёзда фавқулотда режимда ишлалшди. Расмийлар бу ишларни улар анча олдин бошлашлари кераклигини ва қолаверса музликларни асраб қолиш учун бир неча йилларни ўтказиб юборганларини тан олишади. Швейцарияда 5-6 ҳафта мобайнида музликнинг энг ҳимоясиз жойларини қоплаш учун бу ерга деярли 100000 квадрат метр махсус мато ётқизилди.

Титлис тоғи муз ва қорлардан иборат бўлиб у Швейцариянинг иқтисодий барқарор бўлган объектларидан бири ҳисобланади. Бу ерда Европадаги энг баланд осма кўприк жойлашган ва энг машҳур чанғи курортлари ишлайди. Илгарилари швейцарияликлар Титлис тоғларидаги қор ҳатто энг иссиқ ёзда ҳам эримаслигин кўклаб такидлашар эди, бу гаплар эса жойнинг сайёҳлик жозибасини яна ҳам оширишига ҳизмат қилган.

Афсуски, сўнгги ўн йилликда Титлиснинг асосий музлиги кескин камая бошлади. Тоғда ва унинг атрофида ҳали ҳам 1500 та кичик музликлар бор, лекин агар иқлим исиниш шу йўсинда давом этса аср охиригача улардан ҳеч нарса қолмайди. Тоғ чанғиси ихлосмандлари том маънода тоғлардан қор қидиришлари керак бўлади, бу эса бу соҳага нуқта қўяди десак муболаға бўлмайди. Музликларга ётқизилган мато бу масалани ечими бўла олмаёди, лекин музликларни ҳимоя қилишнинг бошқа йўллари ҳали топилмаган. Ташкилотчилар оқ матоли қоплама қуёш нурларини акс эттириб, музларда ҳимоя қатламини ҳосил қилишига ва музнинг эришини сезиларли даражада секинлаштиришига умид қилишмоқда.

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек