Language:

  • Улашинг: :

Сингапурда кўчаларни патрул қилиш учун роботлардан фойдаланади.

робот

Фото: Очиқ манба

Сингапур шаҳар-давлат бўлиб дунёдаги энг очиқ, муваффақиятли ва сармоявий жозибадор соҳалардан бири ҳисобланади, шу жумладан мамлакатда коррупция йўқлиги, барқарор нархлар сақланиб туриши ва аҳоли жон бошига ЯИМ жуда юқорилиги ва қолаверса кўплаб янги технологиялар билан машҳур. Сингапур кўчаларда осйишталикни сақлашда патруллик қиладиган роботларни синовдан ўтказишга қарор қилинди. Робот Xavier деб номланиб нотўғри қўйилган велосипед ва скутреларни, одамлар тақиқланган жойларда сигарет чекаётганини ва ахлат ташлаётганларни кузатган ҳолда тозаликни сақлашда ёрдам беради.

Xavier-бу тўрт ғилдиракли кичик робот бўлиб, уни тез-орада Сингапур кўчаларида учратиш мумкин. У ерда машина ижтимоий хулқ-атвор нуқтаи назаридан кўчаларда патруллик қилади. Синов дастури бир неча ҳафта давом етади ва бу ечим самарадорлигини кўрсатишга мўлжалланган.

Xavier роботлари Сингапур кўчаларида кирувчи ижтимоий хатти-ҳаракатларни текширади. Робот камераларидан йиғилган маълумотлар видеоларни таҳлил қилиш бўлими ҳодимлари томонидан ишлаб чиқилган суръий интеллект имкониятлари ёрдамида таҳлил қилинади.

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек