Language:

  • Улашинг: :

Samsung Galaxy Watch 5 ақлли соати қуёш энергиясида ишлаши мумкин

Фото: Очиқ манба

             Samsung дунёга илгари мавжуд бўлмаган кўплаб илғор технологияларни тақдим итиб келмоқда. Энди эса, кейинги ревалюцион маҳсулот қуёш энергияси билан ишлайдиган ақлли соат бўлиши мумкин. Қуёш батареяси соатнинг тасмаси ичига ўрнатилади, шунинг учун соат ҳеч қачон қувватсизланмайди. Тўғри, шунга ўхшаш маҳсулотлар Garmin ва Casio томонидан аллақачон чиқарилган, лекин агар Samsung компанияси томонидан ишлаб чиқаришда кенг-кўламли ишлар олиб борилса бундай соатлар инсонлар орасида анча кенг оммалашувига олиб келади.

            Ақлли соатларнинг ихчам ўлчамлари аккумулятор учун жой камлигини билдиради. Шу билан бирга, харидорлар доимий равишда функсионалликни кенгайтиришни талаб қиладилар. Бу биринчи навбатда фитнес ва саломатлик тоифаларига тегишли. Мисол учун, қандли диабет билан касалланган беморларнинг қонида шакар (глюкоза) миқдорини ўлчашда тиббиёт ингасидан фойдаланиаган ҳолда ақилли соат орқали аниқлаш мумкин бўлади. Аниқлаш учун эса барчасига энергия керак бўлади.

Samsung 2019 йил июл ойида АҚШ нинг патент ва савдо маркалари идорасига (USPTO) "кўп турдаги қуёш батареяларидан иборат электрон қурилма" учун патент олиш учун ариза берди. Январ ойида қўшимча ҳужжатлар топширилди. Сентябр ойида 22 саҳифали патент чоп этилди.

            Ушбу патентга кўра, тасма соат корпусининг қарама-қарши томонида иккита қуёш панели бўлади. Ёруғлик йўлини ўзгартириш учун квант нуқтали полимер ишлатилади ва турли қуёш батареялари фотоэлектрик конверсияни амалга оширади. Натижада, батареялар дастур сценарийларидан қаддий назар, етарли миқдорда энергия тўплаш имкониятига эга бўлади.

Қуёш нури етарли бўлмаган дамда максимал зарядлаш самарадорлиги учун ишлаб чиқарувчи турли тўлқин узунлигидаги диапазонли қуёш батареяларидан фойдаланиши мумкин..

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек