Language:

  • Улашинг: :

Роттердамда дунёдаги енг йирик сузувчи офис очилди

Фото: Очиқ манба

          Голландия қироли Виллем-Александр Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ бош котиби Пан Ги Мун ва ХВЖ бошқарувчи директори Кристалина Георгиева билан биргаликда « Floating Office Rotterdam» деб номланувчи сузувчи идоранинг очилишида иштирок этишди. Уни ишлаб чиқган Powerhouse  Company расмийларининг сўзларига кўра, бугунги кунда бу сув устида ҳаракатланадиган энг йирик бизнес офис ҳисобланади. Муаллифлар таъкидалишича лойиҳа атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатга ғамхўрлик қилиш ва янги шаҳар турмуш тарзини яратиш нуқтаи назаридан мамлакат ва Роттердам шаҳрининг ўзига хос белгисига айланиши керак.

          Техник нуқтаи назардан, сузувчи офис жуда оддий бўлиб, у  йиғма ёғоч конструкциялардан ясалган 3 қаватли, 3606 квадрат метрли ва 15 та понтонга таянган ҳолда сув устида мустаҳкам туради. Офис двигателлар ва  катта механизмларга ҳам  эга эмас, майдони 800 квадрат метр бўлган қуёш панеллари мавжуд. Офис совутиш учун денгиз сувидан фойдаланади, том қисми яшил тусга эга ва энг муҳими, бутун конструция хизмат муддати тугаши билан бутунлай қайта ишланади.

            Сузувчи офис Rijnhaven портида жойлаштирилади. Бортда ҳозирда Пан Ги Мун ишлаётган глобал мослашув марказининг бош қароргоҳи, Powerhouse офисининг ўзи, ABN Amro банк филиали, RED Company ваколатхонаси ва ресторан жойлашган.

            Floating Office Rotterdam сузувчи офиси, шунингдек, инсоният бугунги иқлим муаммоларини қандай ҳал қила олишини кўрсатади ва дунёнинг исталган жойига кўчирилиши мумкин, у глобал исиш туфайли океан сатҳининг кўтарилиши сузувчи офис учун муоаммо бўлмайди. Объектда углерод чиқиндилари нолга тенг бўлиб, у ўзини-ўзи энергия билан тўлиқ таъминлай олади.

            Муаллифлар тахмин қўра, бу муҳандислар ва меъморлар учун намуна ва илҳом келадиган жой бўлиши керак.

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек