Language:

  • Улашинг: :

Олимлар ёнғоқнинг соғлиқ учун фойдалари ҳақида гапиришади

Фото: Яндекс

Олимлар ёнғоқ истеъмол қилувчи кишилар  холестерин даражаси ва юрак хасталиги ривожланиш хавфини камайтириши ҳақида сўзлаб беришди. Тадқиқот натижаларини "OneTech.uz" АҚШ кордиология ассоциацияси журналига асосланиб хабар бермоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, ҳар куни ёнғоқ истеъмоли холестерин даражасини ва юрак хасталиги ривожланиш хавфини камайтиради. Бундан ташқари, тадқиқотлар ёнғоқ таркибидаги тўйинмаган ёғли кислоталарнинг омега-3 синфидан ўзига хос кислота борлигини кўрсатди.

"Бизнинг тадқиқотимиз нафақат паст зичликдаги липопротеинлар (ЛДЛ) холестерин даражасини назорат қилиш балики, барча липопротеинлар ва кунлик ёнғоқ истеъмолининг юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиришга таъсири ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлишни хоҳладик", - деди Барселона шифохонасининг эндокринология хизмати клиникаси директори Эмилио Рос.

Тадқиқот давомида олимлар иштирокчиларни ишчи ва назорат гуруҳига бўлишди. Ишчи гуруҳи кўнгиллилари икки йил давомида ҳар куни ярим стакан ёнғоқ истеъмол қилишди. Тажриба давомида олимлар холестерин даражасини ва дастур иштирокчиларидаги липопротеинлар зарралари концентрацияси ва ҳажмини текширдилар.

Натижада, биринчи гуруҳ иштирокчиларида ёнғоқни истеъмол қилгандан сўнг, умумий холестерин даражаси ўртача 8,5% га, ЛДЛ миқдори 4,3% га ва ЛДЛ нинг энг зарарли майда зарралари 6,1% га камайганлиги маълум бўлди..

Тажрибада Барселонадан ва Калифорния штатининг Лома Линда шаҳридан 63 ёшдан 79 ёшгача бўлган 708 киши иштирок этган.

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек