Language:

  • Улашинг: :

Олимлар чумоли жағлари кучининг сирини аниқлашди

Фото: Очиқ манба

АҚШ нинг Орегон университети бир гуруҳ биофизиклари чумолиларнинг жағлари қандай ривожлангани ҳақида сўзлаб беришди. Чумолининг жағлари ўз-ўзидан қаттиқ, лекин қўшимча бирикмалар қўшилиши сабаб уларнинг кучи бир неча бор ортиши, ҳудди қисқичбақалар каби қобиғида калций карбонат шундай қўшимча сифатида хизмат қилишини айтдилар.

Чумолилар, ҳажм жиҳатидан майда бўлишига қарамасдан жуда оғриқли тишлашга қодир бўлиб, улар шунингдек, ёғоч ва бошқа қаттиқ материалларни осонликча майдалай оладилар.

Шу сабаб олимлар ион-нурли микроскоп ёрдамида чумоли жағларининг атом тузилишини ўрганишдилар ва рух атомларининг бутун ҳажми бўйлаб жойлашганлигини кўрдилар. Олимлар олиб борилган тадқиқотлар давомида чумолининг жағ қисмида рух элементи 8% эканлиги ва тана бўйлаб тенг тақсимлангани анниқлашди. Бу ҳашоратлар 60% куч сарфлаб, материалларни тешиш имконига эгалиги, шу билан бирга, жағлар маълум бир эгилувчанликни сақлаган ҳолда бошқа бардошли материаллар сингари мўрт бўлмаслигини айтдилар.

Ҳозирда Ўрта Осиё фаунасида ушбу ҳашоротларнинг 100 га яқин тури учрайди.

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек