Language:

  • Улашинг: :

Мутахассислар Ҳимолойда электр станциясини қуришни тўхтатишни талаб қилмоқдалар

Фото: Очиқ манба

Ҳиндистоннинг 60 олими ва экологлари Ҳиндистон бош вазиридан "Ҳимолойда бошқа гидроенергетика лойиҳаларини" тўхтатишни сўрашди.

Халқаро гидроенергетика ассоциацияси (IHA) маълумотларига кўра, электр энергиясининг қарийб 60 фоизи гидроенергетикада ишлаб чиқарилади.

Гидроэлектростанциялар қурилиш миқёсида дунёдаги энг йирик станцияларида бири бу Хитойнинг Янгци дарёсидаги Уч дарвоза тўғонидир унинг 22,5 ГВт қувватга тенг, баландлиги 181 метр ва узунлиги 2,5 км ташкил қилади. Уч дарвоза тўғонининг қурилиши шунчалик кенг миқёсли воқеа бўлдики, у кўплаб ижтимоий ва иқлимий ўзгаришларга олиб келди.

Гидроелектростанциялар ишлаши жихатидан янада самаралири бўлиб бормоқда, бундай иншоотларни иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш учун кўпроқ қурилиш керак. Шунга ўхшаш лойиҳалар Бутан, Хитой, Непал Покистон ва Ҳимолай занжири бўйлаб бошқа мамлакатларда бундай иншоатлар тез-тез учрайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Ҳимолой улкан сув ресурсларига эга, улар бутун Жанубий Осиё учун етарли гидроэнергяни ишлаб чиқариши мумкин.

Аммо муаммо шундаки, бу ҳудудга зилзилалар ва бошқа экологик офатлар хавф солмоқда. Шунинг учун 60 нафар ҳинд олимлари ва экологлар гуруҳи Бош вазир Нарендра Модига очиқ хат ёзиб, "Ҳимолой ва Ганга даги бошқа гидроелектр лойиҳаларини" тўхтатишни сўради. Уларнинг таъкидлашича, глобал ҳарорат исиши, сув тошқинлари ва қор кўчкилар хавфини ошириши мумкин.

Мактубнинг асосий имзо чекувчиларидан бири, ҳинд геологи Читтенипатту Путҳенветтил Ражендраннинг сўзларига кўра, Ҳимолой минтақаси гидроэнергетика лойиҳаларини қўллаб -қувватлаш учун жуда беқарор ва глобал исиш таъсирини янада кучайтирмоқда.

Муҳандислар кичик гидроенергетика лойиҳаларини ишлаб чиқишлари мумкин, лекин " Уч дарвоза" тўғони каби лоёихаларни зудлик билан тўхтатиш керак айтмоқда. Бу, масалан, Ҳимолой тоғларида содир бўлган кучли зилзила натижасида юзага келиши мумкин бўлган табиий офатларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек