Language:

  • Улашинг: :

Motorola Мото Таб G20 планшетини тақдим этди

ГАДЖЕТ

Фото: Очиқ манба

Motorola Мото Таb линиясида янги планшет - G20 моделни тақдим этди. Янги Motorola планшети  8 дюймли LCD HD+ ўлчамлари 1280 х 800 пикселли дисплейга эга.Гаджет саккиз ядроли MediaTek Helio P22T чипи билан ишлайди, у одатда арзон смартфон ва планшетларда учрайди.

Ушбу чипнинг ишлашини 3 Гб тезкор хотира қўллаб -қувватлайди, доимий хотира учун эса 32 Гб ва microSD карталарини ўрнатиш имконияти мавжуд.

Расмга олиш учун сиз 5 мегапикселли асосий камерадан фойдаланишингиз мумкин, ўз навбатида олд панелда селфи учун 2 мегапикселли асосий камера мавжуд. Қурилманинг пастки четига Dolby Atmos технологияларини қўллаб-қувватлайдиган динамик ўрнатилган ва уларни  Wi-Fi 802.11 аc ва Bluetooth 5.0 версияси уланган ҳолда ишлатиш мумкин. 5100 мА/соат батарея USB Type-C орқали қувватланади.

Мото Таб G20 алюмин корпусга эга бўлиб Android 11-дан фойдаланади. Биринчи навбатда, планшет Ҳиндистонда сотувга чиқарилади ва бу моделнинг нархи тахминан $ 150 доллардан сотиб олиш мумкин бўлади.

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек