Language:

  • Улашинг: :

Литюм-углеродли батарея электр мопедни 90 сонияда қувватлаши мумкин

TEXNIKA YANGILIKLAR

Фото: Очиқ манба

Электр транспортлар учун Германиня ва Британиянинг Mahle ва Allotrope Energy компаниялари янги Duo литюм-углеродли аккумуляторларини ишлаб чиқишда қўшма лойиха ишлаб чиқишди. Янги қувват манбаининг асосий хусусияти зарядлаш принципи - супер конденсторларга ўхшаш, бу электромобилларнинг зарядланиш вақтини одатий автомобиларрга кетадиган вақт билан тенглигидир.

Duo анъанавий литюм-ионли батареялардан катод турига кўра фарқ қилади. Органик электролит анод ва катод ўртасида жойлашган. Бу комбинация улкан қувват зичлигини таъминлайди, бу эса батареяни 20 квтагача зарядлаш имконини беради.

Синов пайтида маълум бўлишича, қуввати 500 квт бўлган анъанавий аккумуляторлар билан жиҳозланган электр мопедлар 25 км юриш учун битта зарядда босиб ўта олмаган ва ярим йўлни босиб ўтиб, ярим соатлик зарядлашни талаб қилган. Таққослаш учун, янги аккумулятор тўлиқ зарядланишига атиги бир ярим дақиқа вақт кетган.

Бундан ташқари, Duo - экология нуқтаи назаридан тоза батарея, унда нодир металлар йўқ ва уни қайта ишлаш мумкин ва у ҳаддан ташқари қизиб кетмайди, бу эса батареянинг ишлаш муддатини оширади.

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек