Language:

  • Улашинг: :

Кичкина пластир-генератор инсон танасидан энергия олади

Фото: Очиқ манба

Сан-Диего шахрида жойлашган Колифорния университети жамоаси, энергия ишлаб чиқариш учун инсон ажралиб чиқадиган терининг салоҳиятини ўрганишга эътибор қаратди. 2014 йилда, улар биринчи пассив сенсори намойиш қилишган эди. Амма уларнинг барчаси инсондан фаол харакатни талаб қилар эди.

Яқинда муҳандислар тана харакатсиз ҳолда бўлишига қарамасдан тез-тез терлайдиган қисми, бу бармоқ учлари эканлигини аннниқлашди. Бармоқлар тананинг бошқа қисмига қараганда 100-1000 марта кўпроқ терлайди. Одамлар буни пайқамайдилар, чунки бармоқ учидаги тер тез буғланади. Пластир бармоқлар учига ёпиштирилади ва дарҳол ишлай бошлайди, кўпик ичидаги ферментлар тер билан алоқа қилади, натижада кислород ва лактат молекулаларининг реакцияси бошланади ва электр энергияси ҳосил бўлади. Инсон уйқуда бўлганида улар бармоқлар учига ёпишган пластир орқали улар, кун давомида ақлли соатни қувватлантириш учун етарли биоэнергия олиш мумкин бўлади.

Бунга паралел равишда, олимлар бармоқлар учун пезоэлектрик генераторни синовдан ўтқаздилар. Масалан сиз бармоқларингиз ёрдамида клавиятурада ёзаётган дамда генератор босим эвазига электр энергия ишлаб чиқпиши мумкин.

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек