Language:

  • Улашинг: :

Исроилда озиқ-овқат махсулотлари дронлар ёрдамида етказиб берилади

Исроил марказида дронлар ёрдамида озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб бериш тажрибаси бошланди. Ҳукумат учувчи дастурни синовини кенгайтиришга қарор қилди, давомида давомида икки ҳафта мобайнида турар-жойлар бўйлаб юзлаб синов парвозлари ташкил этилади, деб хабар беради Haaretz.

Дронлар ёрдамида махсулотларни етказиб бериш синовлари март ойида Ҳадера шаҳрида бошланган ва шу ҳафтадан бошлаб, дастур Тел-Авив, Герцлия ва Рамат Хашарон чеккаларига етказиб берилади. Синов доирасида энг зарур нарсаларни этказиб бериш амалга оширилади: озиқ-овқат, дори-дармонлар. Шу билан бирга, дронлар товарларни тўғридан-тўғри уйига олиб келмайди- харидор уларни махсус ажратилган қўниш зонасида олиб кетиши керак бўлади.

Исроилда ўтказилган синовлар давомида 6,3 мингга яқин парвоз амалга оширилди. 2020 йилда дронлар Covid-19 учун дори-дармонлар ва тестларни ташлаш учун ишлатилган, бу даврда асосий қабул қилувчилар тиббий марказлари бщлган.

Келгуси ҳафталарда уч мингга яқин парвозни ташкил этиш режалаштирилган. Парвозлар фақат очиқ об-ҳаво шароитида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил апрел ойида Қўшма Штатлардаги хусусий компанияга учувчисиз дрон ёрдамида етказиб беришга биринчи рухсат берилган эди. 2020 йил апрел ойида, Твер вилоятида, улар коронавирусга қарши курашда тиббиёт ходимларига ёрдам бериш учун дронлардан фойдаланишган эди.

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек