Language:

  • Улашинг: :

Исландиядаги музликлар 20 йил ичида 750 квадрат километр музни йўқотди

Янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, минг йилликнинг бошидан бери Исландия музликлари глобал исиш туфайли 750 квадрат километрга ёки ўз майдонининг етти фоизини йўқотган.

Исландиянинг Жокулл илмий журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, мамлакатдаги қуруқликнинг 10 фоизидан кўпроғини қоплаган музликлар 2019 йилда 10400 квадрат километргача қисқарган. 1890 йилдан бери музликлар қоплаган майдон қарийб 2200 квадрат километрга ёки 18 фоизга камайди. Аммо, гляциологлар, геологлар ва геофизикларнинг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра, бу пасайишнинг деярли учдан бир қисми 2000 йилдан бери содир бўлган.

Мутахассислар аввалроқ Исландия музликлари 2200 йилгача бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришган эди. Сўнгги йигирма йил ичида музликлар қисқариши энг катта муз қатлами бўлган Ҳофсёкуллнинг умумий майдонига тенг бу деярли деярли 810 квадрат километрни ташкил қилади.

"Тахминан 1890 йилдан буён Исландия муз майдонларининг қисқариши иқлим ўзгаришига аниқ жавоб бщла олади", деб ёзади тадқиқот муаллифлари.

"Мамлакат бўйлаб музликлар эриши етарлича синхронлашди. Тошқинлар ва субгласиядаги вулқонлар музликлкарнинг эришини фаоллаштириб баъзи муз майдонларининг қисқаришига таъсир қилди", деб қўшимча қилишди улар.

Апрел ойида Nature журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, дунёдаги деярли 220000 музликларнинг барчасининг хажми тобора катта суръатларда камайиб бормоқда, бу эса денгиз сатхининг кўтарилишига олиб келмоқда.

Фото: Яндекс

 

Олимлар НАСА Terra сунъий йўлдоши томонидан олинган суратларни таҳлил қилиб, 2000 йилдан 2019 йилгача дунё музликлари йилига ўртача 267 миллиард тонна муз йўқотишини аниқладилар. Тадқиқотчилар, шу даврда музликларнинг ериши тезлиги кескин ошганлигини аниқладилар.

2000 йилдан 2004 йилгача музликлар йилига 227 миллиард тонна муз йўқотди. Аммо 2015 йилдан 2019 йилгача улар ҳар йили ўртача 298 миллиард тоннани йўқотдилар.

Тадқиқот натижалари 2022 йилда эълон қилиниши керак бўлган БМТ нинг иқлим ўзгаришини баҳолаш бўйича ҳукуматлараро бўлажак баҳолаш ҳисоботига киритилади.

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек