Language:

  • Улашинг: :

Илон Маск интернет тезлиги ёруғлик тезлигига тенг бўлишини ваъда қилди

Миллиардер ва ихтирочи Илон Маск Twitter даги обуначилари билан суҳбат чоғида Starlink сунъий йўлдошли интернет тармоғи орқали маълумотлар ёруғлик тезлигига яқин тезликда узатилишини айтди, деб хабар беради Wccftech.

Фото: Очиқ манба

Тадбиркорнинг таъкидлашича, оптик толали тармоқдан воз кечиш билан бир қаторда лазер алоқасига ўтиш нафақат маълумотларни узатишни тезлаштиради, балки компанияларга ердаги базавий стансиялардан воз кечишга ҳам имкон беради.

Тадбиркор сунъий йўлдош интернети орқали  узатиш тезлигини соатига 180 832 мил (ёруғлик тезлиги соатига 186,282 мил) га тенг бўлади, ҳозирда кабеллар орқали интернет тезлиги эса соатига 129 116 милга тенг. Starlink нинг ҳозирги кундаги инфратузилмаси сунъий йўлдош, таянч станция ва фойдаланувчи терминалидан иборат.

Фойдаланувчилар маълумотлари сунъий йўлдошларга узатилади ва улар сигнални ер станцияларига юборади, шундан сўнг сигнал қайтарилади. Лазер алоқаси ерда жойлашган  стансияларини ушбу интернет тармоғи занжирдан чиқариб ташлашга имкон беради.

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек