Language:

  • Улашинг: :

Дунёдаги энг кичик учар робот ясалди.

Фото: Очиқ манба

Олимлар биологик парчаланадиган ва пандемияни аниқлаш ёки ҳавонинг ифлосланиш даражасини ўлчаш учун ишлатилиши мумкин бўлган кичик қанотли роботлар яратдилар.

Американинг Шимоли-Ғарбий университети олимлари дарахт уруғлари ва гулларнинг ҳаракатидан илҳомланиб шундай учар роботни яратдилар . Улар фақат шамол ёрдамсида нисбатан узоқ масофаларни босиб ўтишлари мумкин. Учар роботни турли вазиятларда текширишди хатто парашют, соябон, сузиб юрган момақаймоқ уруғларидан тортиб Жакаранда дарахтининг тез айланадиган уруғларига қадар синовлардан ўтди. Америка олимларининг яқинда ўтказган тадқиқотлари кичик айланувчи қанот билан ҳаракатланадиган чинор уруғларига қаратилди. Шундай қилиб, улар ҳавода ўтказиладиган вақтни ва масофани максимал даражага етқазишди.

Шимоли-Ғарбий университетдан Жон А. Рожерс бошчилигидаги гуруҳ шунга ўхшаш машиналар ясашга ва уларнинг табиатда ўзини қандай тутишини синаб кўришга қарор қилди. Тажрибалар турли катталакдаги учар роботларда олиб борилди ва якуний ўлчами 1 мм еди. Якуний ўлчам табиий уруғларга қараганда анча кичик эди. Шунингдек, учар роботнинг тушиш вақти ва уларнинг учиш барқарорлиги оширилди.

Олимлар яратган машина, микросхемадан, қувват манбаидан ва учта "қанот" лардан иборат. Шу билан бирга, муқобил қурилмалар жумладан, телефон билан алоқа қилиш учун антена ёки сув сифатини ўлчайдиган сенсорлар ҳам ишлаб чиқарилди.

Профессорнинг сўзларига кўра, ушбу роботга ўрнатилган Rogers иловаси қизиқарли томноларидан бири бу дастур орқали биологик таҳдидларни маниторинг қилиш мумкин бўлади.

 
                                                                                                                             Видео: Youtube

Таъкидлаш жоизки, ушбу машиналар биологик парчаланадиган материаллардан тайёрланган. Шу сабаб уларни катта миқёсдаги майдонларга сепиб атроф -муҳитни ифлослантирмасдан тадқиқотлар ўтказиш мумкин бўлади.

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек