Language:

  • Улашинг: :

АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди

АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари DARPA агентлиги билан биргаликда ўтган ҳафта гипертовушли экспериментал ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди дейилади хабарда.

Фото:  Очиқ манба

Синовлар пайтида HAWC (Hypersonic Air-breathing Weapon Concept) концепцияси синовдан ўтказилди. Ракета товуш тезлигидан беш баравар юқори тезликка харакатланган.

Ракета гипертовуш тезликда харакатланиш учун двигател атроф-муҳит ҳавосини ютиши ва сиқиши натижасида хаво ҳам ёқилғи сифатида ишлатилаган. Келгусида HAWC ишлаб чиқарувчилари ракетани стратегик қурол сифатида янада самарали ва такомиллаштириш ниятидалар. Маълумки, гипертовушли ракеталар амалда ҳаво мудофаа тизимларига дахлсиз ва кўринмасдир.

Сўнгги пайтларда АҚШ ҳарбий-саноат комплекси мутахассислари Россияда шундай турдаги мавжуд бўлган гипертовушли қуролларни яратиш устида қизғин ишламоқда. Яқинда маълум бўлишича, Россия армияси аллақачон гипертовушли ядро қуролини синовдан ўтказмоқда.

Махфийлик туфайли бу ҳақда маълумот жуда кам. Шунга қарамай Россиянинг "Авангард" стратегик ракета комплекси 32,2 км/соат тезликда уча оладиган маневрли ракетаси тўғрисида маълумотлар мавжуд.

Муҳаррир: Абдикулов Илёсбек